Хитойда ШҲТнинг “2023 йил туризм йили” форуми бўлиб ўтмоқда
Хитойнинг Синьзян-Уйғур автоном районининг (СУАР) Урумчи шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) “2023 йил туризм йили” форуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унда ШҲТга аъзо давлатлар расмийлари, кузатувчилар ва мулоқот бўйича ҳамкорлар, тегишли халқаро ташкилотлар вакиллари, туризм маъмуриятлари раҳбарлари, миллий сайёҳлик компаниялари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Форум дастури тўртта асосий тематик блокка бўлинган бўлиб, тадбирнинг асосий “ШҲТ маконида туризм салоҳияти” мавзусидаги ялпи мажлиси 24 ноябрда бўлади.
Дастурда бизнес тадбирлари, жумладан панель сессиялари, сайёҳлик компаниялари ва бизнес вакиллари ўртасида ишбилармонлик учрашувлари, Синьзяннинг туристик диққатга сазовор жойларига ташрифлар ҳам ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар 2023 йилни ШҲТда Туризм йили деб эълон қилган эди.
2023 йил июль ойида Қозоғистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик эстафетасини қабул қилди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов