Хитойда Россиядан олиб келинган товарларда коронавирус аниқланди

PEKIN. Kazinform – Россия билан чегарада жойлашган Хэйхэ шаҳрида (Хэйлунцзян провинцияси, Шимоли-шарқий Хитой) Россиядан олиб келинган товарлар ўрамида коронавирус намуналари топилди. Бу ҳақда якшанба куни Шаҳар касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази маълум қилган, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
None
None

Марказнинг расмий WeChat аккаунтида эълон қилинган баёнотига кўра, Хэйхэ расмийлари шанба куни Россиядан олиб келинган товарлар сақланадиган шаҳар омборини текширган. Ҳужжатда таъкидланганидек, тўрт турдаги Россия маҳсулотининг ташқи ўрамида коронавирус аниқланган: KONTI маркасидаги шоколадли вафли, KONTI печеньеси, KONTI қовунли хушбўй желе конфетлари, шунингдек қуруқ сут. Вирус аниқланган пакетларнинг аниқ сони ҳақида хабар берилмаган.

Хэйхэ маъмурияти ишлаб чиқариш санаси кўрсатилган маҳсулотларга эга бўлган фуқароларни товарларни зудлик билан дезинфекция қилишга ва муҳрлашга, шунингдек, Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказига хабар беришга чақирди. Шу билан бирга, ушбу товарлар савдо нуқталарида текширилганда, коронавирус тести салбий натижани кўрсатди.

Ой давомида Хитойда коронавирус инфекциясининг янги ички ҳолатлари қайд этилмоқда. Касаллик 21 та ҳудудни қамраб олган, шу вақт ичида мамлакатда 1,4 мингдан ортиқ касалланганлар аниқланди. 27 октябрдан бери Хэйлунцзян провинсиясининг ўзида 270 дан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Россиянинг Хитойдаги савдо ваколатхонаси пайшанба куни хабар берганидек, Хитойнинг Россия Федерацияси билан чегарадош баъзи шаҳарлари маъмуриятлари коронавирус сабабли маҳсулотлар импортига янги чекловлар киритган. Масалан, 10 ноябр куни Хэйлунцзян провинциясидаги Суйфэньхэ чегара шаҳри маъмурияти «Суйфэньхэ-Чегара» назорат-ўтказиш пункти маъмуриятидан импорт қилинадиган айрим озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришга вақтинчалик чекловлар жорий этишни талаб қилди.

9 ноябрдан бошлаб Забайкалск-Манчжурия чегара пункти жойлашган Хулун-Буир шаҳар округи (Ички Мўғулистон автоном вилояти, Шимолий Хитой) ҳам барча назорат пунктлари орқали музлатилган озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни олиб киришни тўхтатди.

Сўнгги хабарлар