Хитойда оила қуриш даражаси кескин пасайди

Никах или ЗАГС: как женщине чувствовать себя защищенной в браке
Фото: pixabay.com.

“AзерТAЖ” хабарига кўра, 2024 йил биринчи ярмида ушбу давлатда никоҳ 12,5 фоиз қисқарган – жами 3,43 миллион жуфтлик шартнома тузган. Маҳаллий экспертлар бу 1980 йилдан бу ёғига энг паст кўрсаткич эканини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Демограф Ха Яфу фикрича, қонуний оила қуриш йилдан-йилга мунтазам сустлашиб боришига асосий сабаб 2014 йилдан бошлаб ёш аҳоли сони кескин камайган. Шунингдек, юзага келган ҳолат гендер номутаносиблиги билан ҳам боғлиқ. Яъни, эркаклар сони аёлларга қараганда кўп. Тўй қилиш нархи кўтарилиши, турмуш қуриш ғоясига қараш ўзгариши ҳам ёшларни бир-биридан узоқлаштирмоқда.

2022 йил Хитой Коммунистик партияси 20-Конгрессида туғилишни ошириш, ҳомиладорлик, таълим ва болани тарбиялаш харажатини камайтирадиган тизим яратиш муҳимлиги таъкидланган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram