Хитойда одамларда H3N8 парранда гриппи юқтирган биринчи ҳолат қайд этилди

BEIJING. Кazinform - H3N8 гриппи штамми отлар, итлар, паррандалар ва тюленларда учрайди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси баёнотида айтилади, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Хабарда айтилишича, марказий Хэнань (Марказий Хитой) провинциясидаги Чжумадянь шаҳрида яшовчи тўрт ёшли болада парранда гриппининг H3N8 штамми билан касалланиш ҳолати аниқланган. Унинг уйининг ҳовлисида парранда боқилган, турар-жой яқинида ёввойи ўрдаклар бўлган.

5 апрел куни боланинг иситмаси кўтарилиб, 10 апрел куни аҳволи ёмонлашгани сабабли у маҳаллий тиббиёт муассасасига ётқизилган. 24 апрел куни Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази бемор H3N8 парранда гриппи штамми билан касалланганини тасдиқлади.

Хитойлик эпидемиологларнинг фикрича, H3N8 парранда гриппи штамми ҳали одамларга самарали юқиш хусусиятига эга эмас.

«Ушбу инфекция вируснинг тасодифан раррандадан одамга ўтишидан далолат беради ва кенг кўламли эпидемия хавфи паст бўлиб қолмоқда», - дейилади баёнотда.

H3N8 гриппи штамми отлар, итлар, паррандалар ва тюленларда учрайди. Бироқ, илгари вируснинг ушбу штамми билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Хитойлик мутахассислар аҳолига касал ва ўлик паррандалар билан алоқа қилмасликни, иложи борича тирик паррандалар билан бевосита алоқа қилмасликни маслаҳат беради. Озиқ-овқат гигиенасига риоя қилиш, шунингдек, хом ва тайёр маҳсулотларни алоҳида қайта ишлашни тавсия қилади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар