22:22, 13 Июнь 2023 | GMT +5
Хитойда никоҳлар ва туғилиш даражаси кескин пасайиб кетди
PEKIN. Kazinform – Ўтган йили Хитойда энг кам никоҳлар қайд этилди, бу туғилиш даражасининг пасайиши билан бир вақтга тўғри келди ва ҳукуматнинг мамлакатдаги демографик инқироздан хавотирига сабаб бўлди, дея хабар беради Kazinform CNNга таяниб.
Хитой Фуқаролик ишлари вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда 6,83 миллионга яқин жуфтлик никоҳдан ўтган. Бу 2021 йилда рўйхатга олинган 7,63 миллион никоҳдан тахминан 10,5 фоизга кам ва вазирлик «никоҳ» статистикасини эълон қила бошлаган 1986 йилдан бери энг паст кўрсаткич.
Мамлакатда энг кўп никоҳлар сони 2013 йилда қайд этилган, ўшанда 13 миллиондан ортиқ хитойлик жуфтликлар турмуш қурган, бу 2022 йилга нисбатан деярли икки баравар кўп.