Хитойда минилган автомобиллар сотуви камайди

Маълумотларига кўра, март ойида Хитойда фойдаланилган автомобиллар савдоси 16 фоизга қисқариб, 1,32 миллионтага етган. Битимлар қиймати 14,24 миллиард долларни ташкил этди.
Ўтган ойда бир қатор дилерлар ўз фаолиятини тўхтатди. Хитой автомобил сотувчилари уюшмаси коронавирус эпидемияси туфайли мамлакатдаги фойдаланилган автомобил бозори яқин келажакда унчалик тикланмаслигини таъкидлади. Апрел ойида битимлар ҳажми 10 фоиздан ошиши кутилмоқда (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан).
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, COVID-19 пандемиясидан аввал хитойлик автодилерлар фойдаланилган автомобилларни хорижга сотиш географиясини кенгайтира бошлаган. Бунга Хитой расмийлари 2019 йилда сотилган барча автомобиллар учун қаттиқ стандартларини жорий қилгани сабаб бўлди.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, 2019 йилда хитойлик автодилерлар Камбоджа, Нигерия, Мьянма ва Россия каби мамлакатларга фойдаланилган автомобилларни экспорт қила бошлаган. Хитойлик автодилерлар Африка мамлакатларида фойдаланилган автомобилларни сотиш бўйича катта истиқболларни кўришмоқда.
Бундан ташқари, Хитойнинг энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчилардан бири BYD Co. Ltd. компанияси март ойида ўз бизнесини бутунлай электромобилларга йўналтирди ва қаттиқ ёқилғида ишлайдиган транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни тўхтатди.
2021 йилда BYD Co. Ltd. биринчи марта ички ёнув двигателли автомобилларга қараганда кўпроқ электромобилларни сотди. Ўтган йили BYD электр транспорт воситаларининг сотуви 600 минг донадан ошиб, 200% дан ортиқ ўсди.