Хитойда қурғоқчилик ғалла ҳосилига таҳдид солмоқда

None
None
PEKIN. Kazinform - Кучли қурғоқчилик ва намлик танқислиги Хитойнинг жанубий вилоятларида кузда ғалла етиштиришда жиддий муаммоларни келтириб чиқарди, деб хабар бермоқда Kazinform ХХР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб.

Идора маълумотларига кўра, июл ойидан буён мамлакатнинг жанубий вилоятларида жазирама иссиқ кузатилмоқда, кўпгина ҳудудларда ҳарорат Целсий бўйича 40 даражадан юқори ва 1961 йилдан бери энг кам ёғингарчилик қайд этилган, бу эса жорий йилнинг кузида ғалла етиштиришда жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Саноат мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, кузги ҳосил Хитойнинг йиллик ғалла етиштиришнинг тахминан 75% ни ташкил қилади.

Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда ғалла етиштиришни 650 миллион тоннадан юқори даражада ушлаб туриш зарур.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ХХРнинг олтита маъмурий-ҳудудий бирлигида 800 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерлари қурғоқчиликдан азият чеккан.

Хитой Сув хўжалиги вазирлиги жорий ҳафтада иссиқлик ва қурғоқчилик туфайли тушиб кетган Янцзи дарёсининг ўрта ва қуйи оқимидаги сув таъминотини тўлдириш учун мамлакатнинг энг йирик сув омбори – Хитойнинг Хубэй провинциясидаги «Уч дара» сув омборидан 500 миллион куб метр сув юборганини маълум қилди.

Фото: paralelo32.com.ar

Сўнгги хабарлар
telegram