Хитойда кунига 2000 дан ортиқ янги COVID-19 инфекцияси аниқланди

PEKIN. Kazinform - Пайшанба куни Хитойнинг материк қисмида COVID-19 инфекциясини юқтиришнинг тасдиқланган 2119 та янги ҳолати қайд этилди, улардан 1931 таси Шанхайда аниқланди, дея хабар бермоқда Kazinform Хитойнинг «Синьхуа» агентлигига таяниб.
None
None

Шанхайдан ташқари, мамлакатнинг бошқа 17 провинция даражасидаги маъмурий бўлинмаларида ҳам маҳаллий коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари қайд этилган, улардан 63 нафари Цзилинь провинциясида (Шимолий-шарқий Хитой) ва биттаси Пекинда аниқланди.

Пайшанба куни мамлакатнинг материк қисмида 16 383 та янги асимптоматик ҳолат аниқланганди.

Шу куни Хитойнинг материк ҳудудидаги 2730 бемор COVID-19дан тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Пайшанба кунги ҳолатига кўра, 30 813 та тасдиқланган COVID-19 бемор материкдаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқда.

Пайшанба куни Шанхайда COVID-19 туфайли 11 та янги ўлим қайд этилди. Шундай қилиб, Хитойнинг материк ҳудудида пандемия бошланганидан бери коронавирус инфекциясидан вафот этганларнинг умумий сони 4674 кишига етди, дея хабар беради Хитой Халқ Республикаси Миллий соғлиқни сақлаш қўмитаси.

Сўнгги хабарлар