Хитойда қум бўрони кузатилди

None
PEKIN. Kazinform – Хитойда қум бўронлари кузатилди, ноқулай об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Хитой Марказий метеорология хизмати маълумотларига кўра, 11-12 апрель кунлари қум ва чанг бўронлари Шинжон, Ички Мўғулистон, Хэбэй, Шаньси, Шэньси, Хэнань, Ляонин, Цзилинь, Хэйлунцзян, Аньхой, Цзянсу, Хубэй, шунингдек, Пекин, Тяньцзинь ва Шанхай каби мегаполисларга ҳам таъсир қилади.

Ички Мўғулистоннинг марказий қисмида кучли қум бўронлари кутилмоқда.

Хитой пойтахтининг бир қанча ҳудудларида ҳавонинг ифлосланиши саломатлик учун «хавфли» деб баҳоланган. РМ10 заррачаларининг концентрацияси 1000 мкг/куб дан ошади.

Метеорологлар чоршанба куни эрталабгача вазият яхшиланади, ҳаво ифлосланиши даражаси аста-секин пасайишда давом этади, деб хабар қилмоқда.

Фото: bj.cma.gov.cn

Сўнгги хабарлар
telegram