Хитойда кучли ёмғирлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

ZHENGZHOY. SINHUA-Kazinform - Хитойнинг Хэнань провинцияси Чженчжоу шаҳри марказий туманларида кучли ёмғир оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform Sinhua агентлигига таяниб.
None
None

Маҳаллий ҳокимият органлари 100 мингга яқин одамни хавфсиз жойга кўчиришди.

18 июл соат 18:00 дан 21 июл соат 00:00 гача Чженчжоуда йиғилган ёғингарчилик миқдори 449 мм га етди.

Чженчжоу темир йўл стантциясида 160 дан ортиқ поездлар тўхтатилиб, кўплаб йўловчилар қийин аҳволда қолишди.

Аввалроқ, Хитойнинг Чженчжоу шаҳрида кучли ёмғир транспорт ҳаракати ва электр таъминотидаги узилиш ҳақида хабар берилган эди.

Синоптикларнинг фикрига кўра, Хэнань провинциясида кучли ёмғирлар 21 июлга қадар давом этиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар