Хитойда Қозоғистон туризми йили: Пекинда қозоқ эстрадаси юлдузлари чиқиш қилишди

BEIJING. Кazinform - Бугун Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Қозоғистоннинг Хитойда туризм йилининг очилиши доирасида қозоқ эстрадаси юлдузлари чиқиш қилди.

Хитойда Қозоғистон туризми йили: Пекинда қозоқ эстрадаси юлдузлари чиқиш қилишди
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Хусусан, Қозоғистон халқ артисти Роза Римбаева, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Майра Мухамедовқизи, опера хонандаси Зарина Алтинбаева, “Улитау” этно-рок гуруҳи, Абай номидаги ҚазМОБТ хор жамоаси, “Серпер” ва «Сазген сазы» ансамблларининг ижодий жамоалари, «Астана Балет» балет труппаси бошчилигидаги санъаткорлар ўз санъатини намойиш этди.

Роза Римбаева
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

 

Хонандалар Хитой халқига эҳтиром сифатида миллий қўшиқларини куйлашди. Шу билан бирга, концертга йиғилган меҳмонлар хитойлик санъат усталарининг чиқишларини томоша қилишди.

Йилнинг расмий очилиши халқаро туризм ва инвестициялар форуми билан бошланди, сўнг Қозоғистон кўргазмаси ва этноқишлоқдаги маданий тадбирлар билан давом этди.

Туризм
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

 

Бугун Хитой миллий опера театрида Қозоғистон туризми йилининг расмий очилиш маросимига бағишланган гала-концерт бўлиб ўтди. Тантанали кечада санъаткорлар қозоқ халқи маданияти ва санъатини яна бир бор кенг оммага намойиш этди. Бундан ташқари, йиғилганлар “Астана балет”, Абай номидаги Қозоғистон миллий опера ва балет театрининг рақс ва хор ижросига гувоҳ бўлди. Гала-концерт билан бирга Хитойда Қозоғистон туризми йилининг очилиш маросими ҳам ўз ниҳоясига етди.

Туризм
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

 

Қозоғистон делегацияси таркибида вазирлик, туризм, бизнес, спорт ва санъат соҳаси вакиллари бор. Мазкур тадбирлар, шубҳасиз, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро маданий ва сайёҳлик қизиқишларини янада оширишга хизмат қилади.

Туризм
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги
Туризм
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги
Туризм
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

 

Сўнгги хабарлар