19:40, 21 Август 2024 | GMT +5
Хитойда кондаги авария оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Ҳодиса чоршанба куни Сичуань провинциясининг Лэшань шаҳрида кончилар кўмир конида вентиляция шахтасини муҳрлаш устида ишлаётган вақтда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида саккиз киши қамалиб қолган.
Кенг кўламли қидирув-қутқарув операцияси давомида етти киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, бир киши бедарак йўқолган деб топилди.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, маҳаллий ҳокимият органлари ҳалокат сабабларини ўрганмоқда, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Руслан Сулейменов