Хитойда қишлоқлар ва экин майдонлари сув остида қолди

None
ФОТО : Zuma\TASS
ASTANA. Kazinform - Хитой шарқидаги сув тошқини оқибатида ярим миллионга яқин одам жабр кўрди. Цзянси вилоятининг 14 минг нафар аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда mir24.tv. сайтида ёзилган, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

Минтақада бир неча кун давомида ёмғир тўхтамади. Қишлоқлар, гектарлаб экин майдонлари сув остида қолди. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун жабрланган ҳудудларга ҳарбийлар ва полиция ходимлари юборилди.

Пекин-Коулун темир йўл кўприги остидаги тўғонни зудлик билан таъмирлашга мингдан ортиқ киши жалб этилди.

Юзага келган туйнук билан боғлиқ муаммо бартраф этилди. Ҳозирда поездлар муаммосиз ҳаракатланяпти.

Сўнгги хабарлар
telegram