Хитойда кимё заводида юз берган портлашдан кейин саккиз киши бедарак йўқолди

PEKIN. Kazinform – Хитой ҳукумати Ляонин провинциясида (Шимоли-Шарқий Хитой) бир кун аввал кимёвий заводда содир бўлган портлашдан сўнг барча кучларини қидирув-қутқарув операциясига киритишни буюрди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
None

Портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлган, яна саккиз киши бедарак йўқолган. Ҳодиса Паньшандаги сульфат кислотани алкиллаш заводида профилактика ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган.

Хитой вазирлиги маълумотларига кўра, амалиёт учун профессионал қутқарув бўлинмалари, жумладан, 443 нафар ўт ўчирувчи ва 105 ўт ўчириш машинаси сафарбар этилган.


Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар