Хитойда кўмир кони портлади

ASTANA. Kazinform – Хитойнинг Шэньси музофотидаги кўмир конида портлаш юз берди ва 11 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform.
None

21 август куни Синтай шахтасида ҳодиса содир бўлган пайт 90 киши ишлаётган эди.

Қутқарувчилар маълумотига кўра, 81 нафар кончи ер юзасига чиқишга муваффақ бўлди, бироқ улардан икки нафари оғир жароҳат туфайли вафот этди. 11 киши енгил тан жароҳати олди.

Бугун эрталаб ер остида қолиб кетган 9 ишчининг жасади топилди.

Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар, фавқулодда хизмат ва полиция ходимлари ишлаяпти.

Сўнгги хабарлар