Хитойда интернетдан фойдаланувчилар сони 1 млрддан ошди

интернет
Фото: freepik.com

2024 йил июнь ойи охирига келиб, Хитойда интернет фойдаланувчилари сони деярли 1,1 млрдга етди, 2023 йил декабридан бери 7,42 миллион нафар янги фойдаланувчи пайдо бўлди, деб ёзади xabar.uz.

Янги фойдаланувчиларнинг 49 фоизи — 10 ёшдан 19 ёшгача бўлганлар.

Хитойда қисқа видеолар сегменти, айниқса, шиддат билан ривожланмоқда. Шунга мослаштирилган иловаларни жами интернет фойдаланувчиларининг 37,3 фоизи ишлатмоқда.

Хабарга кўра, Хитой қаторасига 10-йил юқори даражали давлат доменлари сони бўйича етакчиликни қўлдан бермай келмоқда, июнда бундай доменлар сони 19,56 миллионтани ёки Хитойда рўйхатга олинган сайтларнинг 61,4 фоизини ташкил этган.

Сўнгги хабарлар
telegram