12:15, 05 Февраль 2021 | GMT +5
Хитойда интернет фойдаланувчилар сони деярли 1 миллиардга етди
NUR-SULTAN. Kazinform – Хитойнинг интернет-ахборот маркази «Интернетнинг ривожланиши тўғрисида статистик ҳисобот»ни эълон қилди.
Ҳисоботга кўра, 2020 йил декабрь ҳолатига кўра Хитойда 989 миллион интернет фойдаланувчиси бўлган.
Статистик маълумотларга кўра, 2015 йилда Хитойда интернет фойдаланувчилар сони 688 миллиондан 2020 йилда 989 миллионгача ўсган. Мамлакатдаги интернет фойдаланувчилари сони 5 йил ичида 43,7 фоизга ошган. Бошқача қилиб айтганда, замонавий дунёда ҳар бешинчи интернет фойдаланувчиси хитойликдир.
Хитойлик Интернет фойдаланувчилари орасида қишлоқ фойдаланувчилар сони атиги 31,3 фоизни ташкил этади, тахминан 309 миллион.