10:36, 02 Февраль 2021 | GMT +5
Хитойда ёввойи оққушлар парранда гриппидан ўлмоқда
PEKIN. Kazinform – Пекин шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Ёзги император саройида H5N8 парранда гриппи авж олди. Бу ҳақда душанба куни Хитой қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Учта ёввойи оққуш ва яна учта қуш вирусдан нобуд бўлди. Пекин сўнгги уч ой ичида Хитойда ёввойи оққуш гриппи қайд этилган учинчи ҳудуд. Аввалроқ, касаллик Шаньси ва Шаньдун провинцияларида содир бўлган эди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, H5N8 парранда гриппи одамга юқиши мумкинлиги тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ.
«Барча ўлик оққушлар тегишли равишда кўмилган ва уларга туташ ҳудудда дезинфекция қилинган», - дейилади хабарда.
Муаллиф: Руслан Сулейменов