Хитойда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати қолдирилди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жаҳон енгил атлетика кенгаши 2023 йилнинг 17-29 март кунлари Нанкин шаҳрида (Хитой) ўтказилиши керак бўлган ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионатини бошқа муддатга кўчириш тўғрисидаги қарорни эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Қозоғистон Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Нанкиндаги жаҳон чемпионати 2025 йилнинг мартига кўчирилди (аниқ саналар кейинроқ аниқланади). Бу қарор давом этаётган пандемия сабабли Нанкин ташкилий қўмитаси ва Хитой енгил атлетика ассоциацияси розилиги билан қабул қилинди.

Нанкиндаги чемпионат учинчи марта қолдирилди, у дастлаб 2020 йилда бўлиб ўтиши керак эди, кейин 2021 йил мартига, кейин эса 2023 йил мартига кўчирилди.

Унгил атлетика бўйича навбатдаги ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати 2024 йилнинг 1-3 март кунлари Глазгода бўлиб ўтади. Шунингдек, 2026 йилги жаҳон чемпионати учун ариза топшириш жараёни ҳам бошланган.

Фото: olympic.kz

Сўнгги хабарлар
telegram