09:36, 27 Июнь 2023 | GMT +5
Хитойда энг йирик гидроқуёш электр станцияси ишга туширилди
ASTANA. Kazinform - Якшанба куни Хитойда Сичуань провинциясининг Ганьцзи-Тибет автоном туманида (Хитой жануби-ғарбий қисмида) жойлашган йирик гидроқуёш электр станцияси ишга туширилди, дея хабар беради Kazinform «Синьхуа» ахборот агентлигига таяниб.
Яцзян округидаги «Кэла» қуёш электр станцияси «Лянхэкоу» гидроэлектростанциясининг (ГЭС) гибрид гидроқуёш лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида қурилган. Бу дунёдаги энг катта ва энг баланд гидроқуёш электр станциясидир.
Қуёш электр станциясининг умумий майдони қарийб 1667 гектарни, ўрнатилган қуввати эса 1 миллион кВтни ташкил қилади. У йилига ўртача 2 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир, бу эса атмосферага карбонат ангидрид гази чиқиндиларини йилига 1,6 миллион тоннадан ортиқ камайтириш имконини беради.
«Лянхэкоу» ГЭСи Ганьцзи-Тибет автоном туманидаги Ялунцзян дарёсида жойлашган бўлиб, лойиҳавий ўрнатилган қуввати 3 миллион кВт.
Ялунцзян дарёси ҳавзаси Хитойнинг тоза энергия базаларидан биридир.



