Хитойда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда
Сўнгги кунларда жанубий Гуангдонг провинцияси (COVID-19га чалинганлар сони 5,6 мингдан ортиқ), Чунцин шаҳрида (2,9 мингдан ортиқ), Хенан провинциясида (2,2 мингдан ортиқ) ва Шинжон Уйғур автоном округида (800 га яқин ҳолат) инфекциянинг катта ўсиши кузатилди.
Пекинда 240 дан ортиқ аҳоли турар жойлари мавжуд бўлиб, уларда коронавирус юқтириш хавфи юқори. Сўнгги 24 соат ичида Хитой пойтахтида 450 дан ортиқ COVID-19 ҳолати аниқланди. Пойтахтнинг хорижий элчихоналар, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ва йирик корпорациялар жойлашган Чаоян туманида айниқса оғир эпидемиологик вазият юзага келмоқда. У ерда эса кўплаб хорижликлар яшайди.
Пекин шаҳар ҳокимияти Хитой пойтахти аҳолисини ихтиёрий сайрлар сонини камайтиришга, эпидемиологик хавф зоналарига бормасликка, банкетлар ва одамлар гавжум жойларга бормасликка чақирмоқда.
Жорий йилнинг октабр ойи охиридан бошлаб Хитойнинг деярли барча ҳудудларида коронавирус тарқалишининг тезлашиши ва ортиши қайд этилди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов
Фото: direktno.hr