20:40, 04 Июнь 2024 | GMT +5
Хитойда бу йил 13,42 миллион битирувчи ОТМга ўқишга кириш учун имтиҳон топширади
BEIJING. Кazinform – 2024 йилда Хитойда 13,42 миллион битирувчи олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиҳон топширади.

Хитой таълим вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил бутун Хитой давлат университетларига кириш учун 13,42 миллион битирувчи ҳужжат топширган. Бу ўтган йилга нисбатан 510 минг кишига кўпдир.
Эслатиб ўтамиз, хитойлик битирувчилар 7-8 июнь кунлари ОТМга ўқишга кириш учун имтиҳон топширишади. Биринчи куни битирувчилар адабиёт ва математикадан, кейинги куни эса гуманитар ёки табиий фанлардан ҳамда чет тилидан имтиҳон топширадилар.