Хитойда болаларни атайлаб заҳарлаган боғча тарбиячиси дорга осилди

None
BEIJING. ТАSS – Каzinform – Хэнань провинциясининг Цзяоцзо шаҳрининг Ўрта халқ суди 25 нафар болани натрий селитраси билан атайлаб заҳарлаган собиқ боғча тарбиячисининг осиб ўлдирилганини тасдиқлади, дея хабар беради Кazinform ТАSS агентлигига таяниб.

«Пэнпаи» нашрининг ёзишича, 2019 йилнинг март ойида Цзяоцзо шаҳридаги болалар боғчаларидан бирида болаларнинг овқатдан оммавий заҳарланиши қайд этилган. Полиция текширувидан сўнг ўқитувчи Ван Юнь болаларнинг нонуштасига натрий нитрат қўшгани маълум бўлди. 25 нафар бола заҳарланган, улардан бири 10 ойлик даволанишдан кейин вафот этган.

Боғчадаги ҳамкасбларидан бири билан бўлган можаро уни жиноятга киришишга ундаган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ота-оналар собиқ ўқитувчининг кечиримини қабул қилмаган. Шунингдек, тергов жараёнида ўқитувчи болаларни қайғурмагани ва ҳамкасбидан ўч олмоқчи бўлганлигини тан олди.

Терговчилар 2017 йилда аёл эри билан маиший жанжал пайтида ичимликка натрий нитрат қўшганини аниқлади. Натижада унинг эри ўртача даражада заҳарланган.

Қотил 13 июли куни осилган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Гуандун провинциясида эркак киши болалар боғчасига пичоқ билан ҳужум қилган эди. Олти киши ҳалок бўлди.


Сўнгги хабарлар