Хитойда болалар орасида микоплазма пневмонияси авж олди

Хитойда болалар орасида микоплазма пневмонияси авж олди
Фото: видеодан кадр

Хитойда микоплазмали пневмония инфекцияси каби нафас йўллари касалликлари тарқалмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Хитой матбуотига кўра, кўплаб шифохоналар беморлар билан тўла ва уларнинг кўпчилиги болалардир. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда ота-оналар ва болалар шифокор кўригидан ўтиш ва дори олиш учун навбат кутаётгани акс этган.

Охирги икки ойлик ҳисоботга кўра, Хитойнинг жанубидаги Чжэцзян провинциясида микоплазма пневмония инфекцияси билан касалланган болалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,8 баробарга ошган. Хитойнинг пойтахти Пекиндаги битта шифохона кунига 7 мингдан ортиқ беморни қабул қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойга болаларда респиратор касалликлар ва пневмония тарқалиши ҳақида батафсил маълумот олиш учун расмий сўров юборди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой расмийлари нафас йўллари касалликларининг кўпайишини COVID-19 чекловлари бекор қилиниши ва маълум патогенлар айланиши билан боғлашини айтди.

Сўнгги хабарлар