Хитойда бир суткада 23 107 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган

None
None
BEIJING. Kazinform - Охирги сутка давомида Хитойнинг материк ҳудудида рекорд даражадаги 23 107 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда пайшанба куни Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Материк Хитой ҳудудлари орасида шимоли-шарқий Цзилинь провинцияси ва Шанхай шаҳрида оғир эпидемиологик вазият сақланиб қолмоқда.

«Ўтган сутка давомида материк Хитойда 1323 та коронавирус инфекцияси аниқланган, беморлардан 39 нафари хориждан келган. Мамлакатда 1284 та ҳолат аниқланган, энг кўп инфекция Цзилинь провинцияси (890) ва Шанхай шаҳрида (322) қайд этилган», — дейилади вазирлик хабарида.

Хитой асемптоматик беморлар бўйича алоҳида статистикани юритади. Ўтган кун давомида 21 784 та асемптоматик ташувчи аниқланган, улардан 73 нафари хориждан келган. Энг кўп асемптоматик коронавирус инфекцияси Шанхай (19 660) ва Цзилинь провинциясида (1 546) қайд этилган.

Материк Хитойда пандемия бошланганидан бери CОVID-19 ташхиси қўйилган умумий сони 160,1 минг кишидан ошди, 131,3 минг киши тузалиб, шифохоналардан чиқарилди, 4638 киши вафот этди.

5 апрел ҳолатига кўра, 1,24 миллиарддан ортиқ киши тўлиқ эмланган, бу Хитой умумий аҳолисининг қарийб 88 фоизини ташкил қилади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар