Хитойда бир одамда бубон вабоси аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Хитойда бир кишида бубон вабоси юқтириш ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Kazinform «Хабар 24»га таяниб.
None
None

Бемор мамлакат шимоли-ғарбидаги Иньчуань шаҳрида истиқомат қилади. У яқинда Ички Мўғулистон автоном вилоятидан қайтиб келди. Ўтган ҳафтада эркак киши ҳушидан кетган, танаси қалтираб, соғлиғи ёмонлашган.

Эндиликда вилоятда эпидемиологик таҳдидга қарши чора-тадбирларнинг тўртинчи даражаси эълон қилинди.

Шуни таъкидлаш керакки, бубон вабоси юқумли касалликдир. Ўлим даражаси юқори. Кемирувчиларга бургалар орқали тарқалади. Аломатлар орасида иситма, тошма, лимфа тугунларининг шишиши мавжуд.


Фото: 24.kz


Сўнгги хабарлар