Хитойда бир киши 4 нафар мактаб ўқувчисини пичоқлаб кетди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хитойнинг Chinanews нашрининг хабар қилишича, 7 сентябрь куни Хитойнинг Хунань вилояти, Чжанцзяцзе шаҳридаги, Санджи округидаги №11 сонли мактаби олдида бир киши тўрт нафар ўқувчини пичоқлаб кетган.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, машъум воқеа 7 сентябрь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6:00 атрофида содир бўлган. Жиноятчи №11 мактабдан 60 метр нарида 4 та ўқувчини пичоқлаб кетган. Полиция уни қонли ҳодиса устида ҳибсга олди. Айни пайтда жароҳат олган ўқувчилар касалхонага ётқизилган. Полиция ушбу ҳолат бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар