Хитойда Big Data EXPO 2021 очилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Гуйчжоу провинциясида «Big Data EXPO 2021» халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Рақамли интеллект ва янги технологиялар» мавзусига бағишланган кўргазма дастурида ҳар хил профессионал мулоқотлар, форумлар мавжуд. Экспозициялар ва ҳоказо тадбирлар ўтказилади. Ташкилотчилар ва иштирокчилар ахборот хавфсизлиги, рақамли хизматлар ва соҳаларни рақамлаштириш каби мавзуларни муҳокама қилади.

Ташкилий қўмита ахборотига кўра, Big Data EXPO 2021 халқаро кўргазмасида 225 та хитойлик ва чет эллик корхоналар иштирок этмоқда.

Big Data EXPO 2021, Хитойдаги катта ахборотлар индустириясининг илк кўргазмаси Гуйчжоу провинциясида 2015 йилдан буён ўтказилиб келмоқда. 2019 йили EXPO доирасида 15,7 млрд долларлик шартномаларга имзо чекилди. Ўтган йили ташкилотчилар Covid-19 пандемияси туфайли кўргазма ўтказмадилар.

Кўргазма Data-марказларини қуриш учун Apple, Huawei, Tencent каби йирик компанияларни жалб қила олди.


Сўнгги хабарлар