Хитойда аёллар ва болалар савдосига қарши операция бошланди

қытай
Фото: pixabay.com

PEKIN. Kazinform – Хитой аёллар ва болаларни ўғирлаш ва савдосига қарши курашиш бўйича 2024 йил охиригача давом этадиган умуммиллий махсус операцияни бошлади. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги баёнотига таяниб хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, турли даражадаги мутасадди идоралар масъулиятини фаол равишда ўз зиммасига олиш, пухта ташкил этиш ва тегишли чора-тадбирларни бошлаш, аёллар ва болаларни ўғирлаш ва сотиш билан боғлиқ жиноятларга қарши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда курашиш зарур.

Янги ишларни тезкорлик билан тергов қилиш ва очиш, эски ишларни ёпиш, жиноий занжирларни бузиш, ўғирланган аёллар ва болаларни қутқариш учун ҳаракат қилиш керак.

Сўнгги хабарлар