Хитойда автоҳалокатда ҳалок бўлганлар сони 24 нафарга етди

Қытай
Фото: CCTV

Хитой жанубидаги Гуандун провинциясидаги Майда (Мэйчжоу-Дабу) тезюрар йўлининг бир қисми қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 нафарга етди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги ёзди.

“20 та машина шикастланган. 30 киши касалхонага ётқизилган, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас”, - дея хабар беради маҳаллий ҳокимият.

Мэйчжоу шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, қулаш соат 02:10 да Мэйчжоу шаҳридаги автомобил йўлининг 184,3 квадрат метрлик қисмида содир бўлган.

Сўнгги хабарлар