Хитойда автобус автоҳалокатга учраши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – Хитой шарқидаги Аньхой провинциясида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.
None
None

Агентлик маълумотларига кўра, воқеа душанба куни соат 22:11 да Мааньшань туманида содир бўлган. У ерда автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетган. Барча жабрланганлар шифохонага етказилган. Тўқнашув сабаблари аниқланмоқда.

Сўнгги хабарлар