Хитойда ҳарбий самолёт турар-жой биносига қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пайшанба куни эрталаб Хитой ҳарбий-ҳаво кучларининг J-7 самолёти Сянъян (Хубэй провинцияси, Марказий Хитой) аэропорти яқинида парвоз машғулотлари чоғида ҳалокатга учради, дея хабар беради Kazinform Марказий Хитой телеканалига асосланиб.

Самолётнинг турар-жой биносига қулаши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Учувчи катапулта қилишга улгурган. Учувчи ва жароҳатланганлар шифохонага етказилган.

Ҳалок бўлган одам ва яраланганлар маҳаллий аҳоли вакиллари.

Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Воқеа шароити ва жабрланганларнинг аниқ сони аниқланмоқда.


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар
telegram