Хитойда аномал иссиқлик кузатилмоқда
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 27 июл, чоршанба куни Хитой жануби ва Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном вилоятининг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати Целсий бўйича 35 даражадан ошади.
Қайд этишича, Чжэцзян, Цзянси, Хунань провинцияларида, шунингдек, Синьцзян-Уйғур автоном вилоятида термометр Целсий бўйича 40 даражадан ошиши мумкин.
Мамлакатда жазирама камида етти кун давом этиши кутилмоқда. 25 июл, душанба куни Гуанчжоу шаҳрида (Гуандун вилояти, Жанубий Хитой) ҳаво ҳарорати 42,4 даражагача етган.
Шу муносабат билан Хитой мегаполисда ҳарорат таҳдидининг энг юқори, қизил даражаси жорий этилди.
Маҳаллий синоптикларнинг прогнозларига кўра, Гуанчжоудаги жазирама иссиқлик 31 июлгача давом этади, шу тариқа иссиқликнинг давомийлиги 23 кунни ташкил этади, бу 1951 йилдан буён юқори ҳароратнинг энг узун даври бўлади.
Хитойлик синоптиклар кутилаётган жазирама туфайли Хитойнинг ушбу ҳудудлари аҳолисига жисмоний фаолликни ва ташқарида ўтказиш вақтини камайтиришни тавсия қилди.
Хитойда кўк, сариқ, тўқ сариқ ва қизилни ўз ичига олган табиий офатлар ҳақида тўрт даражали жамоатчилик огоҳлантириш тизими мавжуд.
Муаллиф: Руслан Сулейменов