Хитойда 84 миллион бола коронавирусга қарши эмланди
«Биз аҳолининг асосий гуруҳлари, болалар ва ўсмирларни қишда эпидемиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш учун зарур бўлган бустер эмлашни давом эттирамиз. Aйни пайтда 3-11 ёшдаги 84 миллион 395 минг бола, шу жумладан 49 миллион 440 минг бола бустер вакциналар билан эмланган», — деди У Лянъю.
Хитой Таълим вазирлиги матбуот котиби Ван Дэнгфеннинг қўшимча қилишича, 18 ёшдан ошган ўқувчиларнинг 95 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши эмланган.
Хитой давлат соғлиқни сақлаш комиссиясининг маълумотларига кўра, 13 ноябр ҳолатига кўра, 2020 йил декабр ойида бошланган оммавий эмлаш кампанияси давомида хитойлик шифокорлар 2,38 миллиарддан ортиқ одамни хавфли вирусга қарши эмлашган. Шу билан бирга, 1,07 миллиард одам эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтди.
Материк Хитойда асосий гуруҳларни бустер эмлаш дастури ҳам фаол амалга оширилмоқда.