Хитойда 5 минг йиллик қабр топилди
ASTANA. Kazinform - Марказий Хитойнинг Хэнан провинциясида археологлар неолит даврига оид, ёши тахминан 5 минг йил бўлган қабрни топди, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.
Xinhua агентлигига кўра, қабр ўша даврдаги маҳаллий ҳукмдорга тегишли эканлиги тахмин қилиняпти.
Мутахассисларнинг фикрича, у дафн маросимидан кўп ўтмай атайлаб ҳақоратланган. Марҳумнинг скелетининг катта қисми йўқолган, кўплаб маросим буюмлари шикастланган.
Олимлар Юнчэн шаҳрида жойлашган қабрдан 350 дан ортиқ буюм – сопол идишлар, суяк ва нефрит тошларини аниқладилар. Объектнинг майдони 17 квадрат метрдан ошади. Тарихчиларнинг ёзишича, қадимда бу ерда “пойтахт билан қиёсланадиган” катта аҳоли пункти бўлган.
Топилган қабр Ванчуан шаҳрида жойлашган бўлиб, у ерда қадимий харобалар бор ва у ердан янги археологик топилмалар чиқяпти. Осори-атиқалар Хитойнинг бу қисмида узоқ ўтмишда Шарқий Осиё минтақаси турли маданиятларининг ўзаро бойиш жараёни жадал кечганлигини тасдиқлайди.