Хитойда 158 км магистраль йўл дронлар ёрдамида қурилди
ASTANA. Kazinform – Хитой дунёда биринчи бўлиб тўлиқ дронлар иштирок этган йўл қурилишини битказди. Бу ҳақда Highways Indastry хабар берди.
Қайд этилишича, 158 километр узунликдаги тезюрар автомагистраль йўл қурилишига жами 10 та ҳайдовчисиз машина ва дронлар жалб этилган. Бу йўл эса Пекин, Гонконг ва Макао шаҳарларини боғлайди.
Лойиҳа нафақат интеллектуал инфратузилма соҳасидаги сезиларли ривожланишни кўрсатади, балки сунъий интеллект, дронлар ва автоном транспорт воситаларининг улкан имкониятларини ҳам намоён этади.
Ушбу кенг кўламли лойиҳа жараёнида кенглиги 20 метр бўлган асфальт ётқизгич, 13 тонна келадиган олтита икки барабанли катка ва 30 тонна келадиган учта резина ғилдиракли каткадан фойдаланилдган.
Машиналар илғор алгоритмлар билан бошқарилиб, уларнинг жойлашуви Beidou сунъий йўлдош тизимлари томонидан 1 сантиметр аниқликда кузатиб борилди. Буларнинг барчаси йўлни юқори сифатли ва чидамли қилиб қуришга ёрдам беради.
Лойиҳанинг энг диққатга сазовор жиҳати SAP200C-10 асфальт ётқизиш машинаси бўлди. У дунёда биринчи бўлиб бир ўтишда 19,25 метр кенгликда асфальт ётқизишга муваффақ бўлган.