Хитойда 125 миллион йиллик сутэмизувчи ҳайвон ҳамда динозавр қолдиқлари топилди

None
Фото: Tass.ru
ASTANA. Kazinform - Хитой ва Канада олимлари ёши 125 миллион йил бўлган бўр даврига оид йиртқич сутэмизувчи ва ўтхўр динозаврнинг ноёб қолдиқларини топишди, деб хабар беради Kazinform tass.ruга таяниб.

Иккала ҳайвон ҳам тезда нобуд бўлган, бунга вулқон отилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Олимлар ҳайвонлар қолдиқларининг яхши тарзда сақланиб қолганини унинг Хитойнинг Ляонин вилоятидаги «Динозавр Помпейи» номи билан машҳур Лусзятун ҳудудидан топилгани билан изоҳламоқда. Бу ерда бир ёки бир нечта вулқон отилиши натижасида вайроналар остида кўплаб ҳайвонлар динозаврлар, сутэмизувчилар, калтакесаклар ва амфибиялар қолдиқлари сақланиб қолган.

Сўнгги хабарлар