Хитой жанубидаги сув босган туннелдан 14 кишининг жасади топилди

SHANGHAI. Kazinform - Хитой жанубида туннелни сув босиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 14 кишига етди. Хитой марказий телевидениеси хабарига кўра, қутқарувчилар пайшанба куни яна бир кишининг жасадини топдилар, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Ҳодиса 15 июл куни эрта тонгда Чжухай шаҳрида (жанубий Гуандун провинцияси), Шицзиншань тоғларидаги туннелда содир бўлган. Қурилиш пайтида туннелнинг бир қисми сув остида қолди. Натижада 14 киши ташқарига чиқа олмади. 13 кишининг жасади чоршанба куни кечқурун топилган.

2,5 мингга яқин фавқулодда вазиятлар ходимлари иштирокида қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Маҳаллий ҳокимият органлари фавқулодда вазият сабаблари ва оқибатларини аниқлаш бўйича ишларни давом эттирмоқдалар.


Сўнгги хабарлар