Хитой жанубида зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform — Душанба куни эрталаб Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном округининг Лючжоу шаҳрида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берди CGTN.

Қытайдың оңтүстігінде жер сілкінісінен екі адам қаза тапты
Фото: The Nation

Икки киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, бир киши бедарак йўқолган.

7000 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди.

Маҳаллий ҳокимият 13 та бино қулагани ҳақида хабар қилмоқда.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти, шунингдек расмийлар транспорт ҳаракати тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 майда Қирғизистон ва Хитой чегарасида 4,8 магнитудали зилзила содир бўлди.

Шунингдек, сейсмологлар 15 май кечаси Хитойда 4,5 магнитудали зилзилани қайд этганликлари ҳақида хабар бергандик.