Хитой жанубида бортида 132 та йўловчи бўлган самолёт ҳалокатга учради

BEIJING. Кazinform – Shina Eastern Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном туманида ҳалокатга учради, дея хабар беради Кazinform.
None
None

Бу ҳақда душанба куни Хитойнинг Wеibо марказий телеканали SCАR Фавқулодда вазиятлар департаментига таяниб хабар берди.

Фожиа Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном туманидаги тоғли ҳудудларда содир бўлди.

Самолёт бортида 132 киши - 123 та йўловчи ва 9 та экипаж аъзоси бўлган.

Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Воқеа жойида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига қутқарув хизматлари юборилган.

Тоғли ҳудуд бўлгани учун қутқарувчиларнинг ҳалокат жойига етиб бориши қийин бўлган.


Сўнгги хабарлар