Хитой жанубида баҳор байрами арафасида қалин қор ёғиши кутилмоқда
BEIJING. Kazinform - Чоршанба куни Хитой жанубида қалин қор ва дўл ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Миллий об-ҳаво хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қалин қор Гуйчжоу, Хубэй, Аньхой, Хунань, Цзянси ва Чжэцзян провинциялари, шунингдек, Хитойнинг Чунцин шаҳрининг бир қисмига ёғиши кутилмоқда. Қор бўрони натижасида юқорида қайд этилган провинцияларнинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик миқдори 18 см дан ошиши мумкин.
Синоптиклар чоршанбадан пайшанбагача Хитойнинг жанубидаги бир қанча провинцияларда ҳароратнинг рекорд даражада пасайиши яқинлашаётганидан огоҳлантирмоқда.
31 январдан 5 февралгача худди шундай ёғингарчилик циклони Хитойнинг 2,5 миллион квадрат километрдан ортиқ ҳудудига таъсир қилди.
Хитой ҳукумати сешанба куни қор, дўл ва аёз туфайли юзага келган табиий офатлардан жабр кўрган провинцияларда йўл ҳаракатининг тикланишига қарийб 20 миллион доллар ажратди.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Хитойда ой тақвимига кўра анъанавий Янги йил (Чуньцзе, баҳор байрами) нишонланади.
Муаллиф: Руслан Сулейменов