11:53, 10 Июнь 2022 | GMT +5
Хитой жануби-ғарбида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди
BEIJING. Кazinform - Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган, дея хабар беради Kazinform мухбири Хитой сейсмология марказига таяниб.
Жума куни Пекин вақти билан 00:03 да Сичуан провинциясининг Маэркан Нгава-Тибет-Цян автоном префектураси округида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. 6,0 магнитудали иккинчи зарба Пекин вақти билан 01:28 да содир бўлди, унинг гипомаркази 13 км чуқурликда эди.
5,0 магнитудадан юқори бўлган икки зилзиладан сўнг Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув ишларига раҳбарлик қилиш ва кейинги ер силкинишлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатиш учун зудлик билан воқеа жойига ишчи гуруҳ юборди.
Хитой ҳукумати Сичуан провинциясидаги зилзиладан сўнг тўртинчи даражали фавқулодда вазиятлар режимини ишга туширди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Муаллиф: Руслан Сулейменов