Хитой жаҳон тараққиёти йўлида янги имкониятлар яратиш учун бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр – Си Цзиньпин

«Хитой хитойча модернизациянинг янги ютуқлари орқали жаҳон тараққиёти йўлида янги имкониятлар яратиш учун бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр», — деди Хитой раҳбари.
Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ганг форумни очар экан, аҳоли сони кўп бўлган мамлакатни модернизатция қилиш, албатта, жаҳон иқтисодиётининг тикланишига туртки беришини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Хитой 140 дан ортиқ мамлакат ва минтақанинг асосий савдо шериги бўлиб, ҳар куни дунёга 320 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри Хитой сармояси кириб келмоқда, ҳар ой Хитойда 3000 дан ортиқ хориждан молиялаштирилган корхоналар очилмоқда.
«Хитойнинг 1,4 миллиарддан ортиқ аҳолиси модернизацияга киришар экан, Хитой, албатта, глобал иқтисодиётга янада кучли туртки беради», - деди у.
Хитой ТИВ раҳбарининг айтишича, дунё халқларининг умумий фаровонлиги учун барча мамлакатларнинг умумий ривожланиши зарур. «Бир белбоғ, бир йўл» ва «Глобал тараққиёт ташаббуси» Хитой томонидан халқаро ҳамжамиятга тақдим этилаётган ташаббус, шунингдек, умумий тараққиёт ва фаровонлик учун очиқ платформадир.
Унинг маълум қилишича, «Бир белбоғ, бир йўл» ташаббуси бошланганидан буён ўтган ўн йил ичида 3 мингдан ортиқ лойиҳа жамғармаси шакллантирилиб, бу 1 триллион АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб этиш имконини берди.
«Ланьтин» форумига Хитой ТИВ мезбонлик қилади. Бу халқаро ва минтақавий муаммоларни, шунингдек, Хитой ташқи сиёсатини муҳокама қилиш учун майдондир. Жорий форум доирасида унинг иштирокчилари Хитойнинг янги тараққиёти, глобал бошқарувни илгари суриш, юқори даражадаги очиқликка содиқлик каби масалалар юзасидан чуқур фикр алмашадилар.
Фото: AP Photo/ Mark Schiefelbein
Муаллиф: Руслан Сулейменов