Хитой Жаҳон ёзги универсиадасини қабул қилади

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йил 28 июль-8 август кунлари Хитой Халқ Республикасининг Чэнду шаҳрида навбатдаги, XXXI Жаҳон ёзги универсиадаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

«Жэньминь жибао» нашри хабарида айтилишича, мазкур нуфузли спорт анжумани бош медиа-маркази дунё оммавий ахборот воситаларини зарур инфатузилма ва хизматлар билан таъминлайди.

Журналистларга офис, озиқ-овқат, транспорт, тиббий хизмат, дам олиш ва кўнгил очар дастурлар тақдим этилади. Универсиаданинг расмий очилишидан кейин медиа-марказда номоддий маданий меросга бағишланган турли тадбирлар ташкил қилинади.

Меҳмонлар Хитой халқининг қадимий маданий мероси билан танишиш имконига эга бўлади. Ер юзининг турли минтақаларидан келган журналистлар Ба-Шу (Сичуан) маданиятининг ноёб ва мафтункор жиҳатларига гувоҳ бўладилар.

Бош медиа-марказ 25 июлдан бошлаб кун бўйи ишлаш тартибига ўтади.

Сўнгги хабарлар