Хитой Япониядан денгиз маҳсулотларини импорт қилишни тўхтатди

BEIJING. Кazinform – 24 августдан бошлаб Хитой «Фукусима-1» атом электр станциясидан сув океанга оқизилиши сабабли Япониядан денгиз маҳсулотлари импортини тўхтатди. Бу ҳақда пайшанба куни Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
Фото: Engin Akyurt/pexels.com

Агетлик маълумотига кўра, хитойлик истеъмолчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва импорт қилинадиган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бош божхона бошқармаси 24 августдан бошлаб Япониядан денгиз маҳсулотлари импортини тўхтатади.

24 августдан бошлаб Япония «Фукусима-1» атом электр станциясидан сувни оқизишни бошлади.

2011 йил 11 март куни Япониянинг шарқий қирғоқларида денгизда 9,0 магнитудали зилзила натижасида кучли цунами юз берди. Зилзила ва цунами 20 мингга яқин одамни ўлдирди. Фукусима атом электр станциясидаги аварияга табиий офат ҳам сабаб бўлди.

Сўнгги хабарлар