Хитой ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда қарийб 18 триллион долларни ташкил этди

ASTANA. Kazinform - Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2022 йилда 121,02 триллион юанга (тахминан 18 триллион доллар) етди. Бу ҳақда сешанба куни бўлиб ўтган брифинг чоғида Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармаси директори Кан И маълум қилди, дея хабар беради Kazinformнинг ўз мухбири.
None

Унга кўра, 2022 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 121 триллион юанга (тахминан 18 триллион доллар) етди. Шу билан бирга, Хитойнинг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулоти 85 698 юанни ташкил этди ва ўртача курс бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганда у 12 741 долларни ташкил қилмоқда.

«2035 йилга бориб аҳоли жон бошига миллий даромадни ўрта ривожланган мамлакатлар даражасига етказиш узоқ муддатли мақсаддир. Бу мақсадга эришиш учун икки баравардан кўпроқ ўсишни таъминлаш зарур», - деди Кан И.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Фото: Getty Images

Сўнгги хабарлар