20:25, 29 Январь 2024 | GMT +5
Хитой ва Таиланд ўзаро визани бекор қилиш тўғрисида битим имзоладилар

Шу кундан бошлаб хизмат ва умумий паспортга эга Хитой фуқаролари ҳамда Таиланддан келган оддий паспорт эгалари иккинчи давлат ҳудудига 30 календарь кунгача (180 календарь кун ичида 90 календарь кундан ортиқ бўлмаган) визасиз киришлари ва бўлишлари мумкин бўлади.
Иш, ўқиш, журналистика ёки доимий яшаш мақсадида иккинчи давлатга кирувчи, бунинг учун олдиндан рухсат талаб қилинадиган ва мамлакатда 30 кундан ортиқ қолишни режалаштираётганлар киришдан олдин тегишли виза олишлари керак.