Хитой ва Науру дипломатик муносабатларни тиклади

CHINA. Kazinform – Хитой ва Науру дипломатик муносабатларни тиклади. Чоршанба куни Дяоюйтай давлат қароргоҳида тегишли ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Kazinform
Фото: Kazinform

Чоршанба куни Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ва Науру ташқи ишлар вазири Лайонель Аингимеанинг музокаралари бўлиб ўтди, шундан сўнг томонлар “Хитой Халқ Республикаси ва Науру Республикаси ўртасида дипломатик муносабатларни тиклаш бўйича қўшма коммюнике”ни имзоладилар.

“Науру Республикаси ҳукумати дунёда фақат битта хитой мавжудлигини, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати бутун Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати эканлигини, Тайвань эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини тан олади. Науру Республикаси ҳукумати бугундан бошлаб Тайвань билан дипломатик алоқаларни узади ва келажакда ҳеч қандай расмий алоқаларни ривожлантирмаслик мажбуриятини олади. Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Науру Республикаси ҳукуматининг бу позициясини юксак қадрлайди”, – дейилади ҳужжатда.

24 январдан бошлаб икки давлат ўртасида элчихона даражасидаги дипломатик муносабатлар тикланди.

Сўнгги хабарлар