Хитой ва Қирғизистон тўғридан-тўғри рейслар сонини оширмоқда

Хитой ва Қирғизистон тўғридан-тўғри рейслар сонини оширмоқда
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

Хитой ва Қирғизистон ўртасида янги тўғридан-тўғри ҳаво йўналишлари очилади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Синьхуа агентлигига таяниб хабар беради.

- Хитой раиси Си Цзиньпин ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўртасидаги муҳим келишувларни амалга ошириш мақсадида Хитой ва Қирғизистон ўртасида яхши қўшничилик, дўстлик ва фаровонлик руҳида, “Макон ва йўл” лойиҳанинг юқори сифатли қўшма қурилишига кўмаклашиш, Хитой ва Қирғизистон ваколатли органлари маслаҳатлашувлар ўтказди ва икки давлат ўртасида янги тўғридан-тўғри ҳаво йўналишларини очиш бўйича умумий фикрга келди”, - дейилади Хитойнинг Бишкекдаги элчихонаси баёнотида.

Пекин-Бишкек-Пекин йўналиши бўйича янги рейслар 2024 йилнинг биринчи чорагида йўлга қўйилиши режалаштирилган. Парвозларни China Southern Airlines авиакомпания амалга оширади.

Шунингдек, жорий йил декабрь ойида Чэнду-Бишкек-Чэнду йўналишида янги рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилган. Улари Changlong Airlines авиакомпания амалга оширади.

“Хитой томони Қирғизистон билан ҳамкорликда алоқалар даражасини доимий равишда яхшилашга ва икки мамлакат ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликнинг янги ривожланишига кўмаклашишга тайёр”, - дейилади элчихона хабарида.

Сўнгги хабарлар