Хитой Ўзбекистоннинг учта вилоятида логистика маркази очади

Хитойнинг Hichain компанияси Ўзбекистонда логистика марказларини очади, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Хитой Ўзбекистоннинг учта вилоятида логистика маркази очади
Фото: ЎзА

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, ушбу келишув Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида тузилган.

Форум доирасида транспорт вазирининг биринчи ўринбосари М.Омаров Хитойнинг Hichain Supply Chain компанияси президенти билан учрашди.

Учрашувда компания билан биргаликда Андижон, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида янги логистика марказларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорликни жадаллаштириш ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тегишли меморандум имзолади.

Сўнгги хабарлар